1

Тошкентлик аёл турк актёри Бурак Озчивит билан бир кун қолиш учун 100 минг доллар тўладими? "darakchi.uz" аниқлик киритди

ЖАМИЯТ 25.08.2023, 18:24
Тошкентлик аёл турк актёри Бурак Озчивит билан бир кун қолиш учун 100 минг доллар тўладими? "darakchi.uz" аниқлик киритди

Тошкентлик аёл, турк актёри Бурак Озчивит билан бир кеча қолиш эвазига 100 минг АҚШ доллари пулни фирибгарга бериб юборгани ҳақида хабар тарқалди. 

Тарқатилаётган хабарга кўра, инстаграмда актёрнинг сохта саҳифасида администратор аёлга Бурак билан учрашув ташкил қилинишини ваъда бериб, ўзига тегишли VISA картага 100 минг АҚШ доллари ўтказиши кераклигини айтади.  

Аёл ўзининг тилла тақинчоқларини сотиб, яна эри йиғиб қуйган пулларни ҳам олиб, ҳеч кимга билдирмай банкка боради ва сохта администратор айтган карта рақамга пулларни ўтказиб юборади. “Буракнинг Администратори” аёлга қўнғироқ қилиб, “яна 50 минг доллар ўтказинг, яқин кунларда Истанбулдаги қимматбаҳо меҳмонхонанинг энг люкс хонасида актёр билан бирга бўласиз” дейди. Аёл чув тушганини фаҳмлайди ва дарҳол Шайҳонтоҳур туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, фирибгарларга алданганидан шикоят қилади.  

"darakchi.uz" ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, тарқалаётган хабар нечоғлик ҳақиқат эканини сўраб ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов билан боғланди. 

"Фейк бу, Россияда шунга ўхшаш холат бўлган, шуни плагиат қилиб Ўзбекистондаги телеграм каналдан бири чиқарган, қолганлар ундан кўчирган. Шайҳонтоҳур туман ИИБга бу мазмундаги ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган", - дея жавоб берди ИИВ матбуот котиби.

"darakchi.uz" аввалроқ Россияда тарқалган шу мазмундаги хабарга эътибор қаратди. 

Ундаги хабарга кўра, рус қиз "актёр Райан Гослинг" билан учрашув учун деярли 300 000 рубль тўлайди.

Райан Гослингнинг ёрдамчиси шахсий хабарида чувашиялик қизга ёзган. Канадалик актёрнинг ёрдамчиси мухлисга Райан у билан шахсан учрашиш учун Россияга учиб кетмоқчилигини айтади.

Мухлис қарз олади, фирибгарларга  300 минг рубль пул юборди ва Кен билан ўз ватанида учрашишга тайёрланди. Аммо суҳбатдош яна 200 минг талаб қилиб, уни шантаж қила бошлаганида рус қиз алданганини тушунади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1