АсосийJamiyat

"Kundalik.com" энди ўз фаолиятини "e.maktab.uz" сифатида давом эттиради

'"Kundalik.com" энди ўз фаолиятини "e.maktab.uz" сифатида давом эттиради'ning rasmi

Янги ўқув йилидан эътиборан "Kundalik.com" порталида қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда? Янги платформанинг афзалликлари қандай? Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот коммуникацияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бўлими етакчи мутахассиси Арслонбек Раҳмонқулов жавоб берди.

"e.maktab.uz"га ўтилишига асосий сабаб шуки, бизга жуда кўп мурожаатлар бўлди: айнан "Kundalik.com" домени четда сақланадими? Ўзимизда эмасми деган мазмундаги. Шундан келиб чиқиб биз ўзимизнинг платформани жорий қилдик. Бошида бу фақат электрон кундалик ва электрон журнални ўз ичига олган эди. Ҳозир янада такомиллаштиряпмиз, янада қулайликлар яртилмоқда. Бу тизимни жорий этишдан асосий мақсад шаффофликни ошириш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан озод этиш ва ўқувчиларнинг таълим жараёнларига ота-онларни ҳам жалб қилишдир", - дейди масъул. 

    Бошқа янгиликлар