АсосийJamiyat

Германияда фуқаролик бериш тартиби соддалаштирилмоқда

'Германияда фуқаролик бериш тартиби соддалаштирилмоқда'ning rasmi

Германия ҳукумати мамлакатда яшовчи хорижликларга фуқаролик бериш тартибини соддалаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 август куни маъқулланган ҳужжатга кўра, Германия паспортини мамлакатда 5 йил яшаган ҳолда (амалдаги қонунда 8 йил) олиш мумкин бўлади. Шунингдек, унда фуқаролик “махсус интеграция ютуқлари”ни намойиш этганларга 3 йилда ҳам берилиши назарда тутилган (ҳозир 6 йил). Яъни немис тилини яхши билган, волонтёрлик ишларида фаол иштирок этган ёки юқори профессионал сифатларга эга бўлганлар “махсус интеграция ютуқлари”дан фойдаланиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, аввал бошқа фуқароликни сақлаб қолишга фақат истисно ҳолларида рухсат берилган бўлса, эндиликда даъвогарлар бошқа паспортларидан воз кечиши талаб этилмайди. 

Бироқ ирқчилик ёки антисемитизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлар Германия фуқаролигини ололмайди. Қонунда, шунингдек, Германия фуқаролигига даъвогарлар ўзлари ва оила аъзоларини мустақил равишда таъминлаши ва давлат ижтимоий нафақаларига муҳтож бўлмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар