АсосийJamiyat

Самарқандда фарзандларига алимент пули тўлашдан бош тортган ота 10 суткага қамалди

'Самарқандда фарзандларига алимент пули тўлашдан бош тортган ота 10 суткага қамалди'ning rasmi

МИБнинг Самарқанд вилояти Нуробод туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича туман судининг 2023-йил 27 февралдаги қарори билан қарздор М.А.дан ундирувчи П.М. фойдасига уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 19 млн 685 минг сўм алимент пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Тўловни унутиб қўйган қарздор М.А. огоҳлантиришларга қарамасдан тўловни амалга оширилмаган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг қарорига асосан 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар