АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 28 август ку...

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 3 балл, 269 км.

Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км.

Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км.

Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км.

Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км.

Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км.

Андижон вилоятида 2 балл, 516 км.

Наманган вилоятида 2 балл, 521 км.

Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.ни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар