Пенсия жамғармаси хабарига кўра, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга эса тўловлар 4 сентябрь кунидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 1 сентябрь, жума ҳамда 2-3 сентябрь, шанба ва якшанба дам олиш кунига тўғри келмоқда.
28.08.2023 11:00
Байрам муносабати билан пенсиялар олдиндан тўлаб берилади






