АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида яна икки фуқарони тақдирлади

'Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида яна икки фуқарони тақдирлади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «А.Саксановни «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини яққол намоён этиб, тадбиркорлик соҳасида кўплаб истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келаётгани, ижтимоий масалаларни ҳал этишда жонбозлик кўрсатаётгани, хусусан, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, ҳар томонлама  соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишларидаги катта хизматлари,  ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида алоҳида ибрат ва намуна бўлаётгани, шунингдек, жамиятда ўзаро кўмак, саховат ва меҳр-оқибатни кучайтиришга қаратилган эзгу ҳаракатлардаги фаол иштироки учун Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги «Саксанов» масъулияти чекланган жамияти ижрочи директори Саксанов Абдикарим Юлдашович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, Наманган вилояти Косонсой туманидаги 9-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори М.Султанова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» унвони билан тақдирланди.

    Бошқа янгиликлар