АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг учта туманида газ ўчирилади

'Бугун Тошкентнинг учта туманида газ ўчирилади'ning rasmi

Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида пойтахтнинг Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юнусобод туманида 29 август соат 10:00 дан 18:00 гача:

- «Юртобод» МФЙда қисман;

- «Шоштепа» МФЙда қисман;

- Увайсий МФЙда қисман.

Мирзо Улуғбек туманида 29 август соат 10:00 дан 18:00 гача:

- Бойтепа кўчасида;

- Худоёр кўчасида.

Бектемир туманида 29 август соат 10:00 дан 18:00 гача:

- Бузовчи кўчасида;

- Туркистон кўчасида;

Бектемир туманида 29 август соат 14:00 дан 17:00 гача:

- Биллур кўчасида;

- Ихлос кўчасида.

 

    Бошқа янгиликлар