АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қатар билан иқтисодий шартномалар имзолади

'Ўзбекистон Қатар билан иқтисодий шартномалар имзолади'ning rasmi

Президент "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги иккита қарорни имзолади. Бу ҳақда Huquqiy axborot хабар беради.

Ҳужжатлар билан 6 июнь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасида қуйидаги келишувлар тасдиқланди:

— инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида;

— даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида.

Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, Солиқ қўмитаси халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

Мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳужжатлар бандлари ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилди.

    Бошқа янгиликлар