1

Бангладешнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

СИЁСАТ 29.08.2023, 19:31
Бангладешнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бангладешнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Муҳаммад Монирул Исломни қабул қилди.

"Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Монирул Ислом жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини олишдан мамнунмиз, - деб ёзди  Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Ўзбекистон ва Бангладеш изчил иқтисодий ўсиш суръатларини кўрсатмоқда, мақсадларимиз муштарак, ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд.  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзаро алоқаларни барча соҳаларда жадаллаштиришга тайёр".

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Монирул Ислом 2020-2023 йилларда Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Муҳаммад Жаҳонгир Алам ўрнини эгаллади.

Янги  элчи 48 ёшда. 2001 йилдан бери Бангладеш ТИВ тизимида  ишлаб келмоқда. У Тошкентга тайинлангунга  қадар ўз мамлакатининг Истанбул ва Нью-Йоркдаги  бош консулликларида ишлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1