АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги янгиланди

'Ўзбекистонлик ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги янгиланди'ning rasmi

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилди.

Бу йилги рейтингнинг фарқли жиҳати шундаки, раҳбарлар рўйхатига нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди. Жумладан, Халқаро пресс-клуб раиси Жалолиддин Усмонов, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Бош директори Абдуазиз Абутолипов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозима Давлетова, “Замин” халқаро жамоат фонди директори Тамила Алиева рейтингдан жой олди.

Шунингдек, рейтингга биринчи марта қуйидагилар киритилди:

  • Адилбек Алланазаров (35 ёш) — Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири;
  • Бобур Бекмуродов (38 ёш) — “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси;
  • Мурод Исмоилов (40 ёш) — ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари;
  • Ойбек Ҳамроев (40 ёш) — инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари;
  • Расул Зарикеев (38 ёш) — Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазири;
  • Умид Мамадаминов (40 ёш) — энергетика вазири ўринбосари;
  • Шуҳрат Худойқулов (39 ёш) — “Uzbekistan Airways” АЖ бошқаруви раиси;
  • Шерзод Рабиев (40 ёш) — адлия вазири ўринбосари.

Умуман олганда, бугунги кунда 21 нафар вазирдан 8 нафари (38 %и) – 35 ёшдан 45 ёшгача, 5 нафари (24 %и) – 46 ёшдан 50 ёшгача, 3 нафари (14%и) – 51 ёшдан 55 ёшгачадир. Маҳаллий ҳокимият органларининг таркиби ҳам сезиларли даражада янгиланди. Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда ҳокимларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар