АсосийЖАМИЯТ

Чирчиқ дарёси бўйида “Clean games” тадбири ўтказилди (фото)

Экология. Биз бу сўзни сўнгги йилларда деярли ҳар куни эшитадиган бўлдик. Бу муаммони ҳал...

'Чирчиқ дарёси бўйида “Clean games” тадбири ўтказилди (фото)'ning rasmi

Экология. Биз бу сўзни сўнгги йилларда деярли ҳар куни эшитадиган бўлдик. Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида эса айрим давлатлар аллақачон инсон ақлини “шошириб” қўядиган даражадаги катта миқдорда пул сарфламоқда.  

Бу муммо Ўзбекистонда ҳам мавжудлиги барчамизга маълум. ОАВ орқали деярли ҳар куни бу мавзу ҳақида гапирилишига қарамай муаммо долзарблигича қолмоқда. 

 

Куни кеча эса Бўстонлиқ туманида ушбу муаммога ёшларни эътиборини қаратиш мақсадида “Clean games” тадбири ўтказилди.  

Тадбир учун пойтахтдан тахмиман 1 соатлик йўлни босиб ўтиб, Чирчиқ дарёси оқиб ўтган жой танланди. Чунки ёз фаслида аҳоли салқин жойларга кўп боради ва бу каъби масканларда чиқиндилар ҳам кўпаяди.  

Тадбирда иштирокчиларга металл, шиша, пластик ва бошқа чиқиндиларни алоҳида тўплаш вазифаси юклатилди.  

Чиқиндиларни саралаш нима учун муҳим?  

Бугунги кунда аксарият инсонлар ахлатни саралаш ёки сараламаслик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, чиқинди сараланмаслиги натижасида сайёрамизда ҳар йили 2 миллиард тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлмоқда. 2050 йилга бориб сайёрамиздаги чиқиндилар миқдори 70 фоизга ошади, деган тахминлар ҳам мавжуд.  

Одамлар чиқиндини сараламагани туфайли атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар кўп. Сабаби сараланмаган чиқиндилар жуда кўп жой эгаллайди ва бу улкан полигонлар пайдо бўлишига олиб келмоқда. Қайта ишланадиган материаллар қайта ишланмайдиган материаллар билан аралаштирилганда, қимматбаҳо табиий ресурслар исроф бўлиши мумкин. Масалан, полигонлар сувнинг ифлосланиши, катта ёнғинлар, глобал исиш (ёки совиш) ва яна бошқа бир қанча салбий оқибатларни келтириши турган гап.

Тадбир якунида энг кўп чиқинди саралаган иштирокчилар ташкилотилар томонидан совғалар билан тақдирланди.  

Бир қараганда оддий, лекин бугунги кунда сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган бу каъби тадбирлар кейинчалик бунданда каттароқ масштабда ўказилиши таъкидланди.  

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида Ўзбекистон волонтёрлар Ассоциацияси томонидан ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар