АсосийJamiyat

Касбга ўқитишнинг Оқдарё тажрибаси республика бўйича татбиқ этилади

'Касбга ўқитишнинг Оқдарё тажрибаси республика бўйича татбиқ этилади'ning rasmi

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси бутун республикада кенг татбиқ этилади. Жумладан:

Кейинги ўқув йилига қадар Самарқанддаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизим жорий этилади.

Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олий таълим муассасаларига ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади. Лекин қолган 195 минг нафар ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва ўқитиш масаласи долзарбдир.

Йил якунигача ҳар бир тумандаги камида икиттадан мактабда ушбу тажриба йўлга қўйлади.

Оқдарё туманидаги 32-мактабда ўқувчиларни 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатиш ва 2 та чет тилини ўқитиш йўлга қўйилган.

Эътиборлиси, ушбу лойиҳа маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.

    Бошқа янгиликлар