АсосийJamiyat

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғлига топширилди (видео)

'“Олий даражали Имом Бухорий” ордени шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғлига топширилди (видео)'ning rasmi

Бугун, 30 август куни марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғли, шайх номидаги масжид имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Юсуф Кўксаройда Президент Шавкат Мирзиёевдан отаси учун берилган “Олий даражали Имом Бухорий” орденини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Президентининг Фармони билан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган. Фармонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмий-маърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ топтириш, муқаддас динимизнинг улуғ инсоний ғояларини халқимизга етказиш, машҳур уламоларимизнинг бебаҳо асарларини чуқур тадқиқ этиш, турли мамлакат ва ўлкаларда кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқаро миқёсда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун” мукофотлангани маълум қилинган.

 

    Бошқа янгиликлар