АсосийJamiyat

Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши керак. Чунки...

'Бугун ҳамма ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши керак. Чунки...'ning rasmi

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади. Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Шунга кўра, бугун, 31 август куни ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига ҳақли.

Маълумот учун, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Яъни:

1 сентябрь, жума – байрам (ишланмайдиган) куни;

2 сентябрь, шанба:

а) 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга мувофиқ қўшимча дам олиш куни;

б) 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун одатдаги дам олиш куни;

3 сентябрь, якшанба – барча учун одатдаги дам олиш куни.

    Бошқа янгиликлар