АсосийJamiyat

Дубайдаги ватандошлар Ўзбекистондаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли учун инсонпарварлик ёрдамини юборди

'Дубайдаги ватандошлар Ўзбекистондаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли учун инсонпарварлик ёрдамини юборди'ning rasmi

Мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси ҳамюртимиз, БААдаги ўзбек диаспораси фаоли Гулнора Мелибоева билан биргаликда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда "Дунё" АА мухбири хабар бермоқда.

Умумий қиймати 14 минг доллардан ортиқ бўлган ушбу  инсонпарварлик ёрдами таркиби 414 дона 3 ёшгача бўлган болалар кийимларидан  иборат.        

Беғараз  ёрдам юклари "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси самолётида  юртимизга бепул  етказиб  берилади.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлатимиз раҳбарининг "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг самарали назорат қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Агентлик аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар