Бироз аввал, Сурхондарё вилояти ҳокими билан тортишган ўқитувчи калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Турсуновадан хабар олиш учун шифохонага йўлга чиқди.
"Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсунова билан боғлиқ юз берган вазиятдан чуқур афсусдамиз" дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, жабрланувчи тиббиёт муассасига етказилиб, тегишли муолажалар кўрсатилган. Гумонланувчи туман ИИБга олиб келиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган ва назоратга олинган.






