АсосийJamiyat

”Тошкент-2023" ІІ - Халкаро Ҳайкалтарошлик симпозиумининг очилиш маросими ўтказилди

'”Тошкент-2023" ІІ - Халкаро Ҳайкалтарошлик симпозиумининг очилиш маросими ўтказилди'ning rasmi

Кеча, 31 август куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида Халкаро Ҳайкалтарошлик симпозиумининг расман очилиши эълон килинди. Симпозиум Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Симпозиум мавзуси: Инсон ва табиат, иқлим ўзгариши, яшил маконларни сақлаб қолиш, Оролни кайта тиклашдир.

Мазкур симпозиумдан кўзланган мақсад - аҳолининг экологик маданияти ва атроф-муҳит объектларини, тарихий-маданий мерос обидаларини сақлаш. Маҳобатли ҳайкаллар шаҳарнинг истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, кўнгилочар ва сайёҳлик масканларда ўрнатилиб, шаҳар ва унинг меъморчилигига эстетик гўзалик бахш этади.

Мамлакатимизда ҳайкалтарошлик симпозиумларни ўтказиш яхши анъанага ҳамда, муҳим маданий воқеага айланиб бормоқда. Ушбу лойиҳа иккинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, биринчи бор 2022 йил август ойида Самарқандда ўтказилган эди. Унда 7 нафар хорижий ва 5 нафар ўзбек ҳайкалтарошлари иштирок этганди. Бу сафар лойиҳада 10 нафар хорижий ва 11 нафар ўзбекистонлик ижодкорлар иштирок этмоқдалар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар