АсосийJamiyat

Халқаро олимпиадада иккита олтин медал олган ўзбекистонлик ўқувчига “урвоқ” ҳам берилмагани айтилди

'Халқаро олимпиадада иккита олтин медал олган ўзбекистонлик ўқувчига “урвоқ” ҳам берилмагани айтилди'ning rasmi

Италиянинг Рим шаҳрида тарих фани бўйича халқаро олимпиадада иккита олтин ва битта кумуш медал олган ўзбекистонлик ўқувчига “Фахрий ёрлиқ” ҳам берилмагани айтилди. Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Маълум қилинишича,  Чилонзор туманидаги 103-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-“V” синф ўқувчиси Ҳумоюн Бахтиёров Рим шаҳрида тарих фанидан ўтган халқаро олимпиадада юқори натижаларни қўлга киритган. Бу ҳақда бошқарманинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тезкорлик билан ахборот ва хабарлар эълон қилинган. 

Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида иқтидорли ўқувчи Ҳ.Бахтиёров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, туман бўлими масъуллари, мактаб маъмурияти, ота-оналар ва кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинган.

Халқаро олимпиада айни ёзги таътил чоғига тўғри келгани муносабати билан ўқувчини тантанали тақдирлаш мактаб маъмурияти томонидан 4 сентябрь куни бўладиган “Биринчи қўнғироқ” тадбири доирасида ўз мактабдошлари гувоҳлигида уюштирилиши белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар