1

Сингапурда янги президент сайланди

ДУНЁ 02.09.2023, 11:15
Сингапурда янги президент сайланди

Сингапур бош вазирининг собиқ ўринбосари Тарман Шанмугаратнам президентлик сайловларида 70,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда “Синхуа” ахборот агентлиги.

Унинг президентликдаги рақиблари Нг Кок Сонг ва Тан Кин Лиан 15,72% ва 13,88% овоз тўплади. Сайловларда жами 2,48 миллиондан ортиқ сингапурлик овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 23 май куни Сингапурнинг айни вақтга қадар президенти бўлган Ҳалима Ёқуб йўловчи самолётда Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида 7 та муҳим ҳужжат имзоланган. Шунингдек, у йўловчи поездда Самарқандга ҳам боргани кенг муҳокама этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1