АсосийJamiyat

Ўзбекистон аҳолисининг юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган таомланиш дастури ишлаб чиқилмоқда

'Ўзбекистон аҳолисининг юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган таомланиш дастури ишлаб чиқилмоқда'ning rasmi

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Даниянинг Копенгаген университети билан ҳамкорликда фудомикс йўналишда тадқиқотлар олиб бормоқда. Фудомикс озиқ-овқат таркибидаги молекулалар миқдори ва уларнинг сифати анализи билан шуғулланадиган соҳа бўлиб, маҳсулотларнинг инсон соғлигига ижобий ёки салбий таъсирини ўрганади.

Ҳозирда лойиҳа доирасида озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий ва биологик хусусиятларининг таҳлили амалга оширилмоқда. Бунда аҳоли томонидан энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлар (масалан, ўсимлик ёғи)нинг токсик ва патоген хусусиятлари молекуляр даражада ўрганилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларининг молекуляр таркибини таҳлил қилиш орқали уларнинг инсон саломатлигига таъсири тадқиқ этилади ува фудомик-платформа яратилади. Бу ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотларига энг замонавий стандарт талабларини қўйиш имконини яратади. Шунингдек, таомлар таркибини таҳлил қилиш технологиялари яратилиб, такомиллаштирилган технологиялар жорий этилади. Илмий тадқиқот натижасида олинган катта маълумотлар Ўзбекистонда фудомикс фанини ривожига ҳисса қўшади.

Ҳозирда Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар – қон-томир касаллиги ва диабетнинг 2-турига озиқ-овқат маҳсулотларининг таъсири ўрганилмоқда. Бунда шифокорлар, биологлар, биокимёгарлар ва кимёгар-таҳлилчилар ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистонда фудомикс соҳасида илк бора амалга оширилаётган мазкур лойиҳа юртимиз аҳолиси орасида юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олиш, эрта ўлим сабабларини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, юртимиз аҳолиси учун миллий овқатланиш анъаналаридан келиб чиққан ҳолда энг мақбул овқатланиш рациони ишлаб чиқилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш аҳоли гуруҳларининг физиологик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда овқатланиш тавсияларини шакллантириш учун далилларга асосланган платформа яратади. Аҳоли ўртасида касалланиш ҳолатларини ва нотўғри овқатланишдан келиб чиқадиган эрта ўлим ҳолатларини камайтириш мумкин бўлади, бу эса одамларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилади. Мазкур кенг тарқалган касалликлар бўйича эпидемиологик вазиятни мўътадиллаштириш тиббий харажатларнинг қисқаришига олиб келади .

    Бошқа янгиликлар