АсосийJamiyat

Юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этиш ҳозирги замон талабига мос кўникмаларни эрта шакллантиради

'Юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этиш ҳозирги замон талабига мос кўникмаларни эрта шакллантиради'ning rasmi

Сўнгги ўн йилликларга хос муҳим хусусиятлардан бири – ахборот технологияларининг жадал ривожланиши бўлди. Замонавий жамият ҳаётга кириб келаётган ёш авлодга янги талаблар қўймоқда.

Бу – информатикадан тортиб то молиявий саводхонликкача бўлган кўникмаларни ўз ичига олади. Бундай кўникмалар бугунги кунда ҳар бир ёш авлод вакили учун зарурдир.

 Шу мақсадда мамлакатимизда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. Ушбу фанларнинг жорий қилиниши натижасида ўсиб келаётган ёш авлодда ҳозирги замон талабига мос кўникмаларни эрта шакллантириш ҳамда келгусида ушбу фанларга тегишли ва улар билан чамбарчас боғлиқ касбларни эгаллашга кўмак беради.

Маълумот учун: бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисми ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этилади.

Яна бир муҳим жиҳат – тасдиқланган ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Бу дегани – эндиликда, барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади.
Шунингдек, барча фанларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шарт. Бу эса етук инсонларни шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга.

    Бошқа янгиликлар