АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик актёр ва актриса халқаро кинофестивалда мукофотланди

'Ўзбекистонлик актёр ва актриса халқаро кинофестивалда мукофотланди'ning rasmi

Санкт-Петербургда IV “Лендок” Халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематоргафия агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Таниқли режиссёр Али Ҳамроев кинофестиваль ҳайъати аъзолари таркибидан жой олди.

Фестиваль доирасида бадиий, ҳамкорликда ишланган ва бошқа фильмларнинг танловлари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Баҳрейн, Сурия, Туркманистон, Россия ва Беларусь каби давлатларнинг кино санъати усталари иштирок этди.

Танлов дастурида қатнашиш учун 300 га яқин ариза топширилди, ҳакамлар 10 та фильмни саралаб олишди.

Хусусан, иқтидорли актёр Сайдулла Молдаханов ва актриса Ойсанам Юсупова “Ўзбек қизи” ва “Дашт” бадиий кинофильмлари билан “Энг яхши аёл роли” ва “Энг яхши эркак роли” номинацияларида мукофотга сазовор бўлди.

    Бошқа янгиликлар