Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси, таниқли шоир Ғулом Фатҳиддин вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жаноза намози бугун соат 11:00да Риштон тумани Воҳим қишлоғи Воҳим кўчаси 20-уйда ўқилади.
Маълумот учун, Ғулом Фатҳиддин 1955 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Воҳим қишлоғида туғилган. ТошДУ (бугунги Миллий университет)нинг журналистика факультетини битирган. Бир неча шеърий тўпламлари нашр этилган.






