Тоир Алиматов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 сентябрь куни бу президентнинг тегишли қарори имзоланган.
Тоир Алиматов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.