АсосийЖАМИЯТ

Бугун Тошкентнинг иккита туманидаги қатор кўчаларда "свет" ўчирилади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва элект...

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бугун, 4 сентябрь куни Тошкентнинг қатор манзилларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан:

Юнусобод тумани: "Собиробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани: "Янги Авайхон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.

"Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз. Мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраймиз", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар