АсосийJamiyat

Бугун қарийб 733 минг нафар бола 1-синфга ўқишга чиқди

'Бугун қарийб 733 минг нафар бола 1-синфга ўқишга чиқди'ning rasmi

Бугун қарийб 733 минг нафар бола 1-синфга қадам қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Янги ўқув йилига, 1-синфга қабул жараёнлари 20 июндан бошланган.

Аввалроқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023/2024-ўқув йили бошланиши муносабати билан боғчаларда “Салом, боғча”, мактабларда “Биринчи қўнғироқ”, “Мустақиллик дарси” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсия ҳамда намунавий сценарий ишлаб чиққанди.

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори Воҳид Ҳамидовга кўра, энди ҳар бир ўқувчининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда ўқиш давомэттирилади. Бунга қадар 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар бир хил таълим дастури асосида билим олган.

Шунингдек, 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар бола учун “Президент совғаси” хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда. "Президент совғаси" ичида 12 турдаги ўқув қуроллари бор.

    Бошқа янгиликлар