АсосийJamiyat

Янги ҳафтада салқин ва бироз нам об-ҳаво кузатилиши прогноз қилинди

'Янги ҳафтада салқин ва бироз нам об-ҳаво кузатилиши прогноз қилинди'ning rasmi

Байрам кунларида кузатилган илиқ ва қуёшли об-ҳаводан сўнг, кеча кечқурун республикамиз ҳудудига Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. 

Бугун эрталаб Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб ўтди.

Бугунги кун давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, шарқий ҳудудларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаги кунга нисбатан 3-5о га паст бўлиб, 24-27о ни ташкил этади.

5 сентябрдан ва деярли иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

8 сентябрь, жума куни булутлилик кучайиши кутилмоқда, республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг биринчи ярмида айниқса кечаси ва эрталаб нисбатан салқин бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 10-13о, кундуз кунлари 26-29о бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 15-18о гача, кундуз кунлари 29-32о гача кўтарилади.
Пойтахтимизда:

5-8 сентябрь кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 7-8 сентябрда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 сентябрда кечаси 11-13о, кундузи 25-27о бўлади, 6-8 сентябрда кечалари 15-18о гача, кундуз кунлари 29-32о гача кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар