АсосийJamiyat

Самарқанддаги университетда плита қулаши оқибатида жабрланганлар сони кўп экани маълум бўлди. Уларнинг барчаси қизлар

'Самарқанддаги университетда плита қулаши оқибатида жабрланганлар сони кўп экани маълум бўлди. Уларнинг барчаси қизлар'ning rasmi

Аввалроқ, Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида икки киши жабрлангани айтилган эди. Кейинчалик жабрланганлар сони кўпроқ экани айтилди. 

Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушганлиги оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълум қилди. 

Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар