АсосийJamiyat

СамДУ филиалида бетон плитанинг қулаши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

'СамДУ филиалида бетон плитанинг қулаши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ, 4 сентябрь куни Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали мажлислар залида темир-бетон плита қулаб тушиши оқибатида олти нафар талаба жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Бош прокуратуранинг берган хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳ ҳодиса ҳолатларини, шунингдек, тузилманинг таъмирдан кейинги ҳолатини ўрганмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар