Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қиз ўз подъездига кириб кетаётганида номаълум йигит унга орқадан ҳужум қилган, қиз эса ҳолатдан даҳшатга тушиб қичқирган. Баланд овозларни эшитган қўшни уйдагилар югуриб чиққан вақтда йигит қочиб кетган.
“Эркак қизнинг орқасидан келиб, уни қучоқлаган, қиз қўрқиб кетган ва сумка билан урган, шундан сўнг номаълум шахс қочиб кетган”, дейилади хабарда.
Мазкур хабарни Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Гумондор эркак қидирлимоқда.