Ёнғин-қутқарув спорти бўйича Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Ёнғин-қутқарув спорти бўйича тарихда илк бор жаҳон чемпионати кубоги Ўзбекистонга олиб келинади.






