АсосийJamiyat

Исоқжон домла ўрнига Тошкентдаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

'Исоқжон домла ўрнига Тошкентдаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги "Имом ат-Термизий" жоме масжидига шу пайтгача тумандаги "Имом ал-Бухорий" масжиди имоми бўлиб ишлаб келаётган Яҳё домла Абдураҳмонов тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шом намозига мазкур масжидга ташриф буюриб, намозхонларга янги имомни таништирдилар.

Шундан сўнг Абдуқаҳҳор домла жамоат билан бирга Яҳё домланинг ишларига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаб, хайрли дуолар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, имом-хатиби Исоқжон Бегматов имом-хатиб солиқлар ва "кешбэк" ҳақидаги чиқиши мунозараларга сабаб бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар