Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Самарқанд шаҳрининг баъзи йўллари транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун вақти-вақти билан ёпилади Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллар ташкил этилган.
"Эслатиб ўтамиз, ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда беморлар ва шошилинч тиббий ёрдамга зарурати бор фуқароларга истисно тариқасида рухсат берилади" дейилади хабарда.






