Террорчилик ташкилотларидан бирига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жанглардан бирида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1972 йилда туғилган Улуғбек Бабамуратов Тошкент шаҳри Юнусобод туманида вақтинча рўйхатдан ўтган. 2009−2010 йилларда Термиз шаҳрида "Жиҳодчилар жамоати"ни ташкил қилган.
2011 йилда гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги ҳибсга олинган, қолганларига қидирув эълон қилинган. Бу пайтда Россияда бўлган "Термиз жамоати" аъзолари Туркияга қочиб ўтган.
2013 йил май ойида Улуғбек Бабамуратов Сурияда "Катибат ул имом ал-Бухорий" халқаро террорчилик ташкилотини тузган. Ўша пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган. Гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги ҳибсга олинган, қолганларига қидирув эълон қилинган. Россияда бўлган "Термиз жамоати" аъзолари Туркияга қочиб ўтган.
Айни пайтда Бабамуратов Улуғбек Абдурасулович Суриядаги жанговар ҳаракатлар чоғида вафот этгани тўғрисида тезкор маълумотлар олинган.