АсосийJamiyat

Қозоғистонда Аҳмад Яссавий мақбараси портлатилишининг олди олинди

'Қозоғистонда Аҳмад Яссавий мақбараси портлатилишининг олди олинди'ning rasmi

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Туркистон шаҳрида жойлашган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси портлатилишининг олдини олди. Бу ҳақда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилишида департамент раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев маълум қилди.

“Бу даврда бевосита Қозоғистонда ортиб бораётган террор таҳдиди барқарорлигича қолмоқда. Ҳар йили камида иккита терактнинг олди олинмоқда. Фақат шу йилнинг ўзидаёқ, Туркистонда Хожа Аҳмад Ясавий мақбарасида қўлбола портловчи қурилмани портлатишга уринишлар кузатилди. Шунингдек, Остонадаги оммавий кластерларга қуролли ҳужум уюштирилди”, – дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик қўмитасига келиб тушган маълумотлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларга нисбатан террорчилик таҳдидларининг шаклланиши бир неча доминант омиллар таъсирида юзага келади, деган хулосага келиш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар