1

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йорк мэри билан учрашди

СИЁСАТ 08.09.2023, 21:13
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йорк мэри билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс ва Вашингтон мэри Мюриэл Баузер билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди.

“Дам олиш куни бўлишига қарамай учрашув учун Нью-Йорк мери Эрик Адамсга ва самимий қабул учун Вашингтон мэри Мюриэл Баузерга алоҳида ташаккур деймиз”, деб ёзган ТИВ раҳбари. 

Шунингдек, у Ўзбекистон делегацияси ва АҚШдаги элчихонаси номидан АҚШ Конгресси кутубхонасида Ўзбекистон Мустақиллик куни байрамини нишонлаган барча америкалик ҳамкорларга миннатдорлик билдирган. 

Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси Николас Берлинерга  самимий табриклари учун ташаккур изҳор этган.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи доирасида вазир Саидов АҚШ Сенатининг Ички хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гари Питерс ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Антонелла Бассани билан учрашувлар ўтказган.

Шу билан бирга, у ўнлаб АҚШ компаниялари раҳбарлари билан Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1