1

Россия Катта театрида лазгига бағишланган балет премераси бўлиб ўтди (фото)

МАДАНИЯТ 11.09.2023, 17:51
Россия Катта театрида лазгига бағишланган балет премераси бўлиб ўтди (фото)

Ўзбек миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм даги каналига ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, 10 сентябр куни Россия Катта театрида балет премераси бўлиб ўтган.

“Мамлакатларимизнинг янги тарихида бу ҳақиқатан ҳам муҳим воқеа. УНЕСCО нинг инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий Хоразм рақси — лазгига бағишланган спектакл томошабинларни рақсга ва ҳаётнинг ўзига бўлган муҳаббат тарихи билан яқиндан таништиради”, — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1