Тошкент шаҳрида кучли чангли шамол кўтарилгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу чанг бўрон билан боғлиқ ҳодисалар бошқа вилоятларда ҳам кузатилди.
Нам ҳаво оқими фронтал қисмида эсган кучли шамоллар Хоразм, Навоий, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти кўплаб туманларида чанг бўрон, чанг тўзонлари кўтарилишига олиб келган. Ҳудудларда кўриниш масофаси 500-2000 метргача чекланган.
Пойтахтда чанг тўзон билан боғлиқ ҳодиса соат 15.05 дан бошланиб, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайган. Натижада кўриниш масофаси минимум 1400 метргача чекланган.
Пойтахтда соат 16.00 ва 17.00 орасида стационар кузатув постларида ҳаво таркибидаги PM-2,5 майда дисперс заррачалари жаҳон соғлиқни сақлаш регламенти бўйича рухсат этилган меъёрдан 43 баробаргача ортган.






