АсосийJamiyat

Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар аниқланди

'Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчилар аниқланди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманидаги “И. Т” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига 783 млн 516 минг сўм (1 млн 741 минг 247 кВт•соат);

Сурхондарё вилояти, Термиз туманида фаолият юритиб келаётган “С.А.Ф.” МЧЖга қарашли иссиқхонанинг электр ҳисоблагичи нотўғри уланганлиги натижасида давлат манфаатларига 133 млн 920 минг сўм (297 минг 600 кВт.соат);

Фарғона вилояти, Ёзёвон туманида фуқаро А. Х. га тегишли чорва хўжалиги электр тармоғига ноқонуний уланиб олганлиги натижасида давлат манфаатларига 118 млн 918 минг сўм (264 минг кВт•соат), жами 1 млрд 36 млн 354 минг миқдорида зарар етказганлиги аниқланди.

Маълумот учун: ушбу ҳажмдаги электр энергияси 11 514 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар