"Ўзбекистон — 2030" стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамровини камида 50 фоизга оширилади.
Болалар ўртасида ирсий касалликларни 2 баробарга қисқартиради.
2030 йилга қадар ҳомиладорлик аниқланган вақтдан бошлаб туғуруқдан сўнг 42 кун ичида аёллар, гўдаклар ва беш ёшгача болалар орасидаги ўлимни 2 баробарга камайтириш мақсад қилинган.
Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади.
6-23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати, 15-35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.