АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар 2 октябрда ҳам дам олади. Сабаби...

'Ўзбекистонликлар 2 октябрда ҳам дам олади. Сабаби...'ning rasmi

Илк марта 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанбага кўчирилади. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни 2023 йилда якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь, душанба кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

    Бошқа янгиликлар