АсосийJamiyat

Болалари оммавий заҳарланган боғча ёпилди

'Болалари оммавий заҳарланган боғча ёпилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли боғчада 3 нафар, 10-сонли боғчада 14 нафар ҳамда 37-сонли боғчада бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушгани ҳақида хабар берилган эди.  

Санэпидқўмитанинг қўшимча маълумот беришича, 10-сонли  ДМТТ да тарбияланаётган  болалар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратни кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилишган. Улардан 24 нафари “Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши” бирламчи ташхиси билан ётқизилган,  7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.

Юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда боғча омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат махсулотларидан намуналар олинган.

 Шунингдек, боғчанинг 240 нафар  тарбияланувчилари шифокорлар томонидан  тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб,  тиббий назоратга олинган. ДММТнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

 

    Бошқа янгиликлар