Бугун, 16 сентябрь соат 10:00 да “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йилги 2-мавсуми учун овоз бериш якунланди.
Энди туман, шаҳар учун ажратилган бюджет маблағлари миқдорига қараб, ғолиблар сони аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш босқичига қадар “Open budget”да қабул қилиш ва саралаш босқичлари ўтказилди. Ушбу мавсумнинг биринчи босқичи 17 июлдан 6 августга қадар, иккинчи босқичи эса 6 августдан 26 августгача давом этди.
Жорий йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш 27 августдан бошланган эди.