1

Таълим ва тиббиёт муассасаларига трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни сотиш тақиқланади

САЛОМАТЛИК 17.09.2023, 20:34
Таълим ва тиббиёт муассасаларига трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни сотиш тақиқланади

Таълим ва тиббиёт муассасаларига трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш ва уларни сотиш бутунлай чекланади.  Бу ҳақда "Ўзбекистон — 2030" стратегиясида қайд этилмоқда.

Унга кўра, юртимизда келгуси 7 йил давомида ҳар йили 55 ва ундан катта ёшдаги аҳолини 100 фоиз тиббий профилактик кўрикдан  ўтказиш ва соғломлаштиришга катта урғу берилади.

Шунингдек, 40 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли орасида жисмоний фаол аҳоли улушини 2 баробар ошириш белгиланган.

Фуқаролар ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  • 5 ёшгача бўлган болалар орасида бўй ўсишининг кечикиши мавжуд бўлганлар, вазн етишмаслиги ва ортиқча вазнга эга бўлганлар улушини 2 баробарга камайтириш;
  • Таълим ва тиббиёт муассасаларига таркибида трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш ва уларни сотишни бутунлай чеклаш.

Шунингдек:

  • меъёридан ортиқ туз истеъмол қиладиган аҳоли улушини 32 фоизга;
  • етарлича жисмоний фаолликка эга бўлмаган аҳолини 22 фоизга;
  • ортиқча вазнга ва семизликка эга катта ёшдаги аҳолини тегишлича 32 фоиз ва 23 фоизга камайтириш мўлжалланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1