АсосийJamiyat

Сурия ва Афғонистон Осиё ўйинларида қатнашмайдиган бўлди

'Сурия ва Афғонистон Осиё ўйинларида қатнашмайдиган бўлди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган эди.  

23 ёшгача бўлга футболчиларимиз Осиё ўйинлари гуруҳ босқичида Афғонистон, Сурия ва Гон Конг жамоаларига қарши майдонга тушиши керак эди.

Бироқ, гуруҳ баҳслари бошланишига 2 кун қолганида Сурия ва Афғонистон футбол жамоалари ХIХ Осиё ўйинларида иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа Осиё ўйинларининг футбол дастурида "C" гуруҳидан ўрин олган Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз тақвимида ўзгариш юз берди.  

Вазиятдан чиқиш мақсадида ўйинлар ташкилий қўмитаси бу ҳолат бўйича Осиё футбол конфедерациясига мурожаат қилди ва якунда гуруҳда қолган 2 жамоа иштирокни давом эттириши маълум қилинган. Шу боис, энди Ўзбекистон ва Гон Конг жамоалари ўзаро икки учрашувда куч синашган ҳолда гуруҳ ғолибини аниқлаб олишади. Янги тақвим бўйича ўйинлар 22 ва 25 сентябрь саналарига белгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Гон Конглик тенгдошлари устидан 10 - 0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар