1

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан музокара ўтказади (видео)

СИЁСАТ 18.09.2023, 15:24
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов россиялик ҳамкасби Михаил Мишустин билан музокара ўтказади (видео)

Бугун, 18 сентябр куни Москвада Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказади. Томонлар кенг кўламли масалаларни, жумладан, газ соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

Хабарга кўра,  бош вазирлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-ҳуманитар ҳамкорликни, шунингдек, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда.

"Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади", — дейилган Россия ҳукумати хабарида.

Қўшимча қилинишича, Тошкент ва Москва 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комплекс дастурини амалга оширяпти. Энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг асоси бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1