Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo учун шартномалар бериш бошланади

ЖАМИЯТ 18.09.2023, 16:52
Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo учун шартномалар бериш бошланади

Бугун, 18 сентябрь куни UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилади. Бу ҳақда UzAuto Motors ахборот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, бир ой аввал тузилган шартномалар бўйича дилерлик марказлари харидорларга Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобилларини муддатидан олдин етказиб беришни бошлаган.

“Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, барча мавжуд ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг қўшимча партиясини ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятлари ҳам ишлаб чиқилди.

Қолаверса, аввал хабар берилганидек, компания автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этмоқда. Шунингдек, барча тузилган шартномалар бўйича автомобиллар қисқа вақт ичида ўз эгаларига етказиб берилади.

Бугун, 18 сентябрь UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда. Автомобильлар сони чекланган”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1