АсосийJamiyat

“Пирола”: Дунёда тарқалаётган коронавируснинг янги тури Ўзбекистонга кириб келдими?

'“Пирола”: Дунёда тарқалаётган коронавируснинг янги тури Ўзбекистонга кириб келдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг пирола номли янги штамми кенг тарқалаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Санепидқўмита мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳозиргача бўлган даврда мамлакатда ва қўшни давлатларда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганлар қайд этилмаган. 

Санепидқўмитанинг Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнгги таҳлиллар натижасига кўра мамлакатда касалланганларнинг 100 фоизида омикрон штаммининг турли вариантлари экани аниқланган. 

“Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ, мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигича сақланмоқда”, — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар