АсосийJamiyat

Фарғона божхона постида 1,5 млрд сўмлик телефон яширинча олиб кирилаётганда қўлга тушди

'Фарғона божхона постида 1,5 млрд сўмлик телефон яширинча олиб кирилаётганда қўлга тушди'ning rasmi

Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кирилишини фош қилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz'га хабар берди. 

“Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар